Камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади

    Ҳукумат 15 май 2023 2324

    “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурида иштирок этадиган тадбиркорларга солиқлардан алоҳида имтиёзлар берилади.

    Жумладан:

    - камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминласа, мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади;

    - камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади;

    - 5 миллион сўмгача иш ҳақи тўлаётган тадбиркорларга ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади.

    Шунингдек, дастурда қатнашадиган тадбиркорлар солиқ ва божхона маъмурчилигида енгилликлар олади. Хусусан:

    - улар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди;

    - уларга қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, ортиқча тўланган солиқлар текширувсиз қайтариб берилади;

    - қўшилган қиймат солиғи бўйича гувоҳнома муддатидан илгари бекор қилинмайди;

    - барча солиқлардан қарздорликни бир йилгача кечиктириб тўлаш имкони берилади;

    - божхона тўловларини суғурта кафолатисиз олти ойга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates