Камбағал оилалар тоифаларга ажратилади

    2025 йил 15 майдан камбағал оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга тақсимланади ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари уларнинг тоифасига қараб кўрсатилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони (ПФ-84-сон, 08.05.2025 й.) қабул қилинди.

    Фармонга кўра, 2025 йил 15 майдан Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ушбу реестрга тушиш хавфи бўлган оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга тақсимланади ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари уларнинг тоифасига қараб кўрсатилади.

    “Қизил” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган ва қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган оилалар киритилади:

    • аъзоларининг камида 1 нафари соғлиғининг ҳолатига кўра меҳнат қилиш имкониятига эга бўлмаган;
    • парваришга муҳтож аъзоси, шу жумладан, ногиронлиги мавжуд фарзанди бўлган;
    • ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ёхуд ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсдан иборат бўлган;
    • боқувчисини йўқотган ёки боқувчиси жазони ижро этиш муассасасида бўлган оила;
    • “Сариқ” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган ҳамда аъзолари соғлиғи ҳолатига кўра меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган оилалар киритилади.

    “Яшил” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,5 бараваригача бўлган ва қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган оилалар киритилади:

    • оила “қизил” ёки “сариқ” тоифадан чиқарилган бўлса;
    • оиланинг Камбағал оилалар реестрига киритилиши эҳтимоли юқори бўлса.
    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates