Камчатка қирғоқларида уч марта зилзила содир бўлди

    Жума куни Камчатка қирғоқларида уч марта зилзила содир бўлди. Мутахассислар сейсмик ҳодисани Тинч океанидаги Усть-Камчатск қишлоғидан 100 километр узоқликда қайд этишди.

    Биринчи зилзила Камчатка кўрфазида содир бўлди, унинг магнитудаси 5,2 ни ташкил этди. Шундан сўнг орол қирғоқларида яна икки бор 3,9 ва 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди. “Зилзиланинг ўчоғи Тинч океанида бўлган”, деди мутахассислар. Сейсмик ҳодисалар манбаи денгиз тубида 51 километр чуқурликда жойлашган.

    Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, аҳоли пунктларида зилзила деярли сезилмаган. Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида хабар берилмаган, цунами хавфи йўқ, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates