Камчиликлар бартараф этилмаса ҳайвонот боғи ёпилади

    Яшил сайёра 24 ноябр 2020 1212

    Ўрганиш давомида мутахассислар томонидан ҳайвонот боғи раҳбарига мавжуд камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, ҳайвонот боғини ёпиш масаласи қўйилди.

    Жорий йилнинг 22 ноябрда Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Навоий шаҳар ҳайвонот боғидаги жониворларнинг қафаслари абгор ҳолатда эканлиги тўғрисида”ги мурожаат Навоий вилояти Экология бошқармасининг Биохилмахиллик ва муҳофаза қилиш табиий ҳудудлар масалалари бўлими, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекциясининг давлат инспекторлари, Навоий вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамда “GLOBAL MASTER GROUP” МЧЖ раҳбари З.Шарипов (зоолог мутахассиси) ҳамкорлигида ҳайвонот боғида сақланаётган жониворларнинг сақланиши ҳамда соғлиги ўрганилди.

    Ўрганиш давомида Навоий шаҳар ҳайвонот боғида 1 бош шер, 1 бош бўри, 1 бош бургут, 2 бош қора тасқара, 1 бош укки, 1 бош жайра, 1 бош носуха жониворлари сақланаётгани маълум бўлди.

    Бу жониворларнинг соғлиги вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилиб, жониворлар соғломлиги аниқланди. Бундан ташқари, қуш ва хайвонларнинг сақланиш шароитларида камчиликлар борлиги, яъни ҳайвонлар сақланадиган қафасларнинг кичиклиги, ҳайвонларнинг остига сомон ёки бошқа юмшоқ тўшамалар ташланмагани аниқланиб, ушбу камчиликларни зудлик билан бартараф этиш тўғрисида топшириқлар берилди.

    Ўрганиш давомида мутахассислар томонидан ҳайвонот боғи раҳбарига мавжуд камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, ҳайвонот боғини ёпиш масаласи қўйилди.

    Навоий вилояти Экология бошқармаси
    Ахборот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates