Каратэ бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

    Бугун пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуасида каратэ WKF бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаларига старт берилди.

    Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Спорт якка курашлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Мамлакат чемпионати якунларига кўра, катталар, ёшлар ва ўсмирлардан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги таркиби шакллантирилади.

    Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги ушбу Ўзбекистон чемпионатига ҳудудий саралаш мусобақалари ғолиб ва совриндорлари қатнашишлари кўзда тутилган. Мусобақада республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан қарийб 1 000 нафарга яқин спортчи-каратэчилар иштирок этмоқда.

    Ўзбекистон чемпионатида иштирокчилар яккалик ката, жамоавий ката, яккалик кумите ҳамда жамоавий кумите баҳсларида ўзаро беллашади.

    Бугун 14-15 ёшли ўсмирлар ва қизлар яккалик ката ва жамоавий ката йўналишларида ўзаро баҳс олиб боришаётган бўлса, эртага 16-17 ёшли каратэчилар яккалик ката, жамоавий ката, яккалик кумите ҳамда жамоавий кумите баҳсларида татамига чиқишади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates