«Kari» халқаро компаниясининг заводи энди Ўзбекистонда ҳам очилади

    Инвестициялар 25 март 2021 421

    «Ўзчармсаноат» уюшмаси ҳамда халқаро миқёсда таниқли «Kari» компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва биринчи босқичда республикада «Kari» бренди билан пойабзал ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

    Маълумот ўрнида қайд этиш керак, «Kari» халқаро компанияси 2012 йилда ташкил этилган. Россиянинг пойабзал савдоси билан шуғулланувчи бешта йирик савдо тармоқларидан бири саналади. 2020 йил якуни билан Россия, Беларус, Украина, Қозоғистон, Полша ва бошқа мамлакатларнинг 300 дан ортиқ шаҳарларида 1 300 дан зиёд савдо дўконлари ишлаб турибди. Шу боис, мазкур компания «ID Retailer» рейтингида энг самарали савдо тармоғи сифатида энг юқори компания сифатида, Россияда эса энг олдинги савдо тармоғи саналади. Шунингдек, учта давлатда «Франчайзинг» асосида ҳам фаолият кўрсатади. Айнан 1 000 дан ортиқ савдо дўконларининг ўзида йилига харидорларга 25 миллион жуфтдан ортиқ пойабзал сотилади.

    Учрашувда «Kari» компанияси вакиллари мазкур бренд остида пойабзалларни ишлаб чиқарувчи янги заводни Ўзбекистонда очишни режалаштирилаётганини қайд этди. Мамлакатимиздаги қулай бизнес муҳити ҳамда хорижий сармоядорларга давлат томонидан кўрсатилаётган амалий кўмак натижасида бир йил мобайнида заводни ишга тушириш мақсад қилингани таъкидланди.

    Ўзбекистонда очиладиган заводда биринчи босқичда 10 миллион жуфт пойабзал ишлаб чиқарилиши ва юз фоиз экспортга йўналтирилиши режалаштириляпти. Корхона тўлиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига бунёд этилади. Натижада 1 000 дан ортиқ иш ўринлари яратилиши кутиляпти. Заводни ишга тушириш жараёнлари билан бир пайтда, параллель равишда маҳаллий мутахассисларни ўқитиш ҳам йўлга қўйилади. Шунингдек, маҳоратли дизайнер ва усталар жалб этилади, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    Халқаро компания вакиллари заводда нафақат табиий чармдан, балки, сифатли сунъий чармдан «классик» ва «спорт» туркумидаги пойабзалларини ишлаб чиқаришни мақсад ҳам қилган. Заводга энг замонавий ускуналар ва технологиялар олиб келинади.

    Шунингдек, мулоқотда ҳамкорликнинг келгуси истиқболларига оид ташкилий ва амалий жиҳатлар ҳам батафсил муҳокама қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates