Кароновирус “Nike”га 790 миллионлик зарар келтирди

    Бизнес 30 июн 2020 920

    Спорт жиҳозлари ва анжомлари бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири бўлган Nike март-май ойлари мобайнида нуфузли халқаро спорт мусобақаларининг ўтказилмаслиги оқибатида маҳсулот ишлаб чиқариш хажми 50 фоизга қисқариб кетди.

    Nike компаниясининг бош директори Жон Донахонинг маълум қилишича, COVID-19нинг таҳдиди натижасида жаҳондаги ўнлаб мегаполис шаҳарларда Nike бренди асосида иш юритаётган савдо марказлари ўз фаолиятларини тўхтатиш остонасида турибди. Молиявий ҳисоб-китоблар бўйича компания ўтган йилнинг уч ойига нисбатан 790 миллион доллар зарар кўрди.

    Бироқ 25 июндан дунёдаги 90 фоиз компания тизимидаги шохобчалар фаолияти қайта жонлантирилиши кутиляпти. Бу кутилган самара берадими йўқ, ҳозирча номаълум. Аммо пандемия шароитида онлайн савдонинг жонланганлиги 2020 йилнинг шу давригача компанияга умумий даромаднинг 30 фоизини келтирди.

    Халқаро олимпия қўмитасида спорт анжомлари ва жиҳозлари бўйича фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг эътирофича, коронавирус нафақат “Nike”, балки дунёда ўз ўрнига эга бўлган бошқа бренддаги компанияларнинг иқтисодий тизимига зарар келтирган бўлсада, спорт оёқ кийимлари, либослар ва бошқа жиҳозларнинг янгича дизайнларининг яратилишига, деярли 15-20 йилдан бери ўзгармаган спорт формаларининг сифат даражаси яхшиланишига хизмат қилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates