Картошка етиштирувчиларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилиши белгиланди

    Картошкачиликни ривожлантириш борасида Жиззах вилояти намуна бўлиши кераклиги таъкидланди. Бунинг учун, энг аввало, сифатли ва серҳосил картошка уруғчилигини йўлга қўйиш керак.

    2026 йилдан бошлаб картошка етиштирувчиларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилиши белгиланди.

    Бунда минерал ўғит, техника, ёқилғи ва бошқа харажат учун 6 ойлик имтиёзли давр билан бир йил муддатга 12 фоизли кредит ажратилади.

    Кредитларнинг 50 фоизгача қисмига кафиллик тақдим этилади, суғориш насосларига қуёш панели ўрнатиш харажатининг ярми қоплаб берилади.

    Картошка етиштирувчилар учун яна бир муҳим янгилик: келгуси йилдан суғориш насослари электр харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади, четдан олиб келинган картошка экиш ва йиғиб олиш техникалари божхона божларидан озод қилинади.

    Шунингдек, супер элита ва элита уруғларини фермерларга етказиб беришгача бўлган даврда музлаткичли омборхоналарда сақлаш харажатининг 50 фоизини қоплаб бериш механизми жорий қилинади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates