Касб-ҳунар мактабларига қабул бошланади

    330 та касб-ҳунар мактабига жами 78 минг 490 та қабул параметрлари тасдиқланди.

    Жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари kasb.edu.uz электрон платформаси орқали 1июль кунидан 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинади.

    Платформага:

    — туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID карта маълумотлари;

    — 3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.

    2022/2023-ўқув йили учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғига мувофиқ 330 та касб-ҳунар мактабига жами 78 минг 490 та қабул параметрлари тасдиқланди.

    Шундан, 75 470 та ўзбек, 930 та рус ва 2090 та қорақалпоқ тили гуруҳлари учун белгиланди.

    Касб-ҳунар мактабларида ўқиш тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates