Касбий-ижодий имтиҳонлар: шаффофлик ва адолат руҳида ўтмоқда

    Таълим 1 август 2021 1004

    Айни кунларда барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби Наманган Давлат университетида ҳам касбий-ижодий имтиҳонлар қизғин давом этмоқда.

    Бу жараёнда шаффофлик ва адолат муҳитини таъминлаш учун университет томонидан барча зарур чора-тадбирлар кўрилган.

    Жорий йилда университетга жами 31246 нафар абитуриентлар ҳужжат топширдилар. Шулардан 2863 нафари алоҳида иқтидор талаб қилинадиган таълим йўналишлари учун рўйхатдан ўтди.

    Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, абитуриентлар орасида касбий-ижодий йўналишларга қизиқиш йилдан-йилга ортиб бораяпти. Ўз навбатида, абитуриентларнинг маҳорат ва билимига нисбатан талаб ҳам кучаймоқда.

    Абитуриентлар тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, ранг-тасвир, амалий санъат, спорт фаолияти ва жисмоний маданият йўналишлари бўйича имтиҳон топширмоқдалар.

    Олийгоҳда имтиҳон жараёнларини намунали ўтказиш бўйича барча шарт-шароитлар яратилган. Айниқса, университет асосий биносида жойлашган аудитория ва ахборот-ресурс марказида бўлиб ўтаётган тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, ранг-тасвир, амалий санъат йўналишларидаги имтиҳон жараёнлари учун зарур бўлган барча ўқув жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган.

    Шунингдек, университет спорт заллари ҳамда Наманган шаҳридаги “Ёш куч” ўйингоҳида бўлиб ўтаётган спорт фаолияти ва жисмоний маданият йўналишлари бўйича имтиҳонлар ҳам қизғин руҳда ўтиб, барча имтиҳонлар чоғида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинмоқда.

    Демак, талаба бўлиш имкониятини қўлга киритиш абитуриентларнинг билими, маҳорати ва ижодий қобилиятига боғлиқ.

    Санжарбек ҲАМИДОВ.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates