Катантин европада биринчи бўлиб венецияда жорий этилган

    Биласизми? 7 июл 2020 2862

    Бутун Европа мамлакатлари бўлаб мохов касаллигининг дастлабки эпидемиялари кенг тарқалади.

    Қора ажал кўланкаси вақти-вақти билан Европага кўп бор қайта-қайта тахдид солиб турди. XIV асрда машъум офат шамоли минтақа аҳолисининг учдан бир қисмини ҳаётдан олиб кетди. “Шунчалик кўп одамлар ўлдики, уларни ҳеч ким, ҳатто, энг катта мукофот эвазига ҳам кўмиб қўйишни истамасди”,— деб ёзганди “Сиен хроникаси” муаллифи Анолоди Тур.

    Бандаргоҳлар шаҳарларга касаллик кириб келувчи дарвоза вазифасини ўтади. Дунё давлатлари билан мустаҳкам савдо алоқаларини ўрнатган Генуя ва Венеция шаҳарлари, айниқса, бу ўринда етакчилик қилди.

    Ушбу ердаги бандаргоҳлар орқали Европага нафақат мохов, балки бошқа кўплаб касаллик микроблари ҳам кириб борди. Одатда, Сенат (шаҳар бошқармаси) қуйидаги мазмунда буйруқ чиқарарди.

    Мабодо венецияликлар бандаргохдан соҳилга тушаётганлар орасида мохов касаллиги аломати бор бўлган кишиларни кўриб қолишса, дарҳол: “Бошқа вилоятлардан келган бирорта ҳам бемор Венеция теграсига киритилмаслиги, ундайлар мажбуран галереяларга сургун қилиниши ва уларга тегишли ҳар қандай кемалар ёқиб юборилиши ҳақида маълум қилишсин!” 1423 йили Сенат илк бор моховни даволовчи касалхона очди.

    Бироқ мазкур шифо масканида ҳеч кимни даволай олишмади. Негаки бу касалликни бартараф эта оладиган бирон бир дори-дармоннинг ўзи йўқ эди. Орадан бир неча йил ўтиб Венеция Европада биринчи бўлиб карантин тартибини жорий этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates