Катта миқдорда қарздорликни тўламасдан келган — “Ўзбектелеком“ Humans иши бўйича муносабат билдирди

    Унда айтилишича,“Humans” МЧЖ виртуал оператори "Ўзбектелеком" АК мобил тармоғидан фойдаланиб, даромад топсада, уни харажатларини тўлашни ортга суриб келмоқда.

    Қайд этилишича, Humans виртуал оператори, бошқа мобил операторлардан фарқли равишда, ўз тармоғини яратиш учун сармоя киритмаган. Шунинг учун у мобил алоқа хизматларини кўрсатишга 2020 йилдан буён шартнома асосида “Ўзбектелеком” АК мобил тармоғидан фойдаланиб келган.

    “Ўзбектелеком” Humans операторига нисбатан “бозордаги устун (монопол) мавқесидан фойдаланиб босим ўтказаётгани” тўғрисидаги ахборотлар нохолис эканлигини қайд этиб ўтди.

    Аслида Humans ўз инфраструктурасига эга “Ўзбектелеком” АКдан ташқари Ucell, Beeline, Mobiuz каби бошқа мобил операторлари билан ҳам шартнома асосида хизматларини кўрсатиши мумкин, қонунчиликда фақат “Ўзбектелеком” АК билан мобил инфраструктурадан фойдаланиш керак, деб ҳеч жойда белгиланмаган, — дейилади муносабатда.

    Хизматларга “монопол юқори нарх” ҳақидаги давога нисбатан эса “Ўзбектелеком” Ўзбекистонда интернет хизматларини арзонлаштириш бўйича муҳим ишларни амалга ошириб келаётганини билдирди. Халқаро интернет каналларининг ўтказувчанлик қобилияти кенгайтирилиши ҳисобига оператор ва провайдерлар учун 1 Мбит/с интернет нархи 2017—2024 йилларда 40 баробарга арзонлаштирилган.

    Маълум қилинишича, Humans виртуал оператори “Ўзбектелеком” мобил тармоғидан фойдаланиб, даромад топса-да, уни харажатларини тўлашни ортга суриб келмоқда.

    Humans узоқ муддат давомида шартнома мажбуриятларини тизимли равишда бузиб келган, яъни кўрсатилган хизматлар бўйича катта миқдорда қарздорликни тўламасдан келган. “Ўзбектелеком” фақат истеъмолчилар ҳуқуқи бузилмасин, улар Humans бўладими, бошқа операторми, истемолчи тўлаган пулига яраша хизмат олсин, деб ўз хизматини давом эттирган, — дейилади муносабатида.

    Таъкидланишича, шу муносабат билан “Ўзбектелеком” АК мавжуд қарздорликни ундириш ва келгусида компанияга зарарни камайтириш мақсадида тегишли судга даъво аризаси киритишга мажбур бўлган. “Ўзбектелеком” АК томонидан кўрсатилган хизматлар учун қарздорлик юзасидан 8 май куни Humans компаниясига нисбатан Тошкент шаҳар иқтисодий суди қарори чиқарилган.

    Компания агар келгусида жамоатчиликни, тартибга солувчи органлар ва бизнес ҳамкорларни чалғитувчи, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилса, ўз ишбилармонлик обрўсини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилиши ҳақида огоҳлантирди.

    “Ўзбектелеком” очиқлик, ҳалол рақобат ва амалдаги қонунчиликка риоя қилиш тамойилларига содиқлигини тасдиқлайди. Компания бозордаги исталган иштирокчи, жумладан, Humans компанияси билан, улар ўз мажбуриятларини виждонан бажарган тақдирда конструктив мулоқотга очиқ, — дея якунланган “Ўзбектелеком” муносабати.

    Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Марказий банк “Humans” Ўзбекистонга қарши халқаро арбитражга даъво киритгани юзасидан муносабат билдирганди.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates