Кеча бир кунда 70 минг нафардан ортиқ киши эмланиб, кунлик вакцинация рекорди янгиланди

    Саломатлик 30 апрел 2021 647

    29 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 71775 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу вакцинация бошлангандан бери энг юқори кўрсаткичдир.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 718 471нафарга етди.

    29 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

    Фарғона вилояти (16 838 нафар), Андижон вилояти (9230 нафар), Наманган вилояти (8787 нафар), Самарқанд вилояти (5801 нафар), Жиззах вилояти (5113 нафар) банд қилди.

    Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

    Фарғона вилоятида 105 158 нафар, Наманган вилоятида 75 477 нафар, Андижон вилоятида 72 242 нафар, Самарқанд вилоятида 69585 нафарни ташкил қилмоқда.

    Эмлаш жараёнлари давом этади.