Кечадан бошланган ноқулай об-ҳаво шароити 20 ноябрь кунига қадар давом этиши кутилмоқда

    Яшил сайёра 19 ноябр 2020 836

    ФВВ ахборот хизмати хабар беришича, ҳарорат пасайиб, кечаси 8-15 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача етиши мумкин.

    Ҳаво ҳароратидаги кескин ўзгаришлар натижасида йўлларда музлама ва тирбандликлар ҳосил бўлишини эътиборга олиб, заруратсиз шахсий транспорт воситаларидан фойдаланиш тавсия этилмайди!

    Иш ва яшаш жойида электр ускуналари ва иситиш печларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг!