баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Кекса ёшдаги ва сурункали касаллиги бор одамларга тўғри келадиган вакцина

    Россияда COVID-19га қарши учинчи вакцина рўйхатдан ўтиш арафасида.

    Россияда яқин вақт оралиғида коронавирусга қарши яна бир вакцина пайдо бўлиши мумкин. Ун ишлаб чиқариш билан Чумаков номидаги илмий марказ шуғулланяпти.

    Роспотребнадзорнинг раҳбари Анна Попованинг Россия саноатчилари ва тадбиркорлари иттифоқининг онлайн шаклда ўтган қурултойида хабар беришича, мазкур дори воситаси уч ой ичида рўйхатдан ўтиши мумкин.

    ТАСС Попованинг «Айтмоқчиманки, Россия Федерацияси бугунги кунда иккита вакцинага эга. Ва мен аминманки, учинчи вакцина ҳам бир ойдан сўнг рўйхатдан ўтиши керак. Уни ишлаб чиқараётган ҳамкасбларимиз вакцинология соҳасида етарли тажрибага эгадирлар», деган сўзларини келтиради.

    Эслатамиз, чоршанба куни Россия Президенти Владимир Путин коронавирус инфекциясига қарши иккинчи вакцинанинг расмий рўйхатдан ўтганлиги ҳақида эълон қилганди. Бу ерда гап Роспотребнадзорга қарашли «Вектор» илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцина ҳақида кетяпти. Клиник синов 100 нафар кўнгилли устида амалга оширилганди. Энди марказ Россиянинг турли ҳудудларида 40 минг кўнгилли иштирокидаги рўйхатдан кейинги клиник синовларини бошлайди.

    Анна Попованинг «Российская газета»га берган хабарига қараганда, «Вектор»нинг вакцинаси биринчи навбатда кекса ёшдагиларга, ҳамда сурункали касаллиги бор одамларга тўғри келади.

    Попованинг сўзларига кўра, вакцина ҳеч қанақанги аллергик реакция келтириб чиқармайди. Бу клиник синовгача бўлган барча босқичларида ҳайвонларда, кейин эса тадқиқотнинг кўнгиллилар иштирокидаги сўнги босқичини ўтказишда текширилган.

     

    No date selected
    October 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates