«Кексалар учун туризм ойлиги» муносабати билан кексаларга махсус чегирмалар эълон қилинди

    Кекса фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш ва уларнинг мамлакатимиз бўйлаб сайёҳлик сафарларида фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида чегирмалар эълон қилинди.

    Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, «Uzbekistan Airways» 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар учун барча иқтисодий класс чипталарига 15 фоизгача чегирма тақдим этади. Таклиф авиакомпаниянинг 2025 йил 1 ноябрдан 30 ноябргача бўлган ички парвозларида амал қилади.

    Шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» ушбу тоифадаги фуқаролар учун барча ички йўналишлардаги поездларга («Афросиёб» тезюрар электропоездларидан ташқари) йўл ҳақининг тариф қисмидан 20 фоиз чегирма эълон қилди. Имтиёз ҳар йили 2-8 октябрь ва 1-30 ноябрь кунлари амал қилади.

    "Ушбу чоралар ички туризмни ривожлантириш, бутун республика бўйлаб қулай саёҳат қилиш имкониятларини кенгайтириш ва ҳурматли нуронийларимизнинг турмуш сифатини оширишга қаратилган", дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates