"Келажак" болалар фольклор жамоалари республика фестивали бошланди

    Халқимизнинг қадимдан шаклланган фольклор санъати ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос оҳанглари, қадриятларини ифода этиши билан аҳамиятлидир.

    Кейинги йилларда ушбу санъат турини кенг оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Жумладан, Президентимизнинг 2022 йил 2 февралдаги "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, ёш истеъдодларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Андижон шаҳрида "Келажак" болалар фольклор жамоалари республика фестивалига старт берилди.

    Фестиваль халқ оғзаки ижоди намуналаридан "Лапар", "Ялла", "Ўлан", бахшичилик санъати, урф-одат ва анъаналаримизни улуғловчи ўйинлар, рақс, қўшиқ, мусиқа ижрочилиги йўналишларини қамраб олган.

    Асосий мақсад болалар фольклор санъатини ривожлантириш, шеърий ижодиёт, халқ достонлари, ҳунармандчилик, миллий либослар ва халқ ўйинлари, урф-одатларни сақлаб қолиш ҳамда уларни кенг тарғиб этиш, миллий анъаналарни асраб-авайлашдан иборат.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates