“Келажак лидерлари” клуби – ёшларга мотивация бермоқда

    Кейинги авлод 4 сентябр 2021 1621

    Бугун биз, ёшлар катта орзу-умидлар билан юксак мақсадлар сари ҳаракат қилар эканмиз, албатта, Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммамизга олишга ундайди.

    Ҳозирда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизидан зиёдини ёшлар ташкил этиши ҳам бизни буюк ишлар қилишга қодир эканлигимиздан далолат беради. Ёшларнинг соғлом туғилишидан бошлаб, токи мустақил ҳаётга киргунича барча зарур шароитларни яратиб бериш мақсадида мамлакатимизда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилаётгани барчамизга яхши маълум. Бугунги кун талабига кўра, Ўзбекистонга жадал ислоҳотлар суръатига мос илғор кадрлар керак. Шундай экан, замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдириш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

    Президентимизнинг 2021 йил 30 июндаги “Талабалар ва ёшлар форуми”даги нутқида ёш авлод манфаати юзасидан бир қатор масалалар, хусусан, иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “Келажак лидерлари”ни шакллантириш ташаббуси илгари сурилган эди. Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан интеллектуал жиҳатдан салоҳиятли ва фаол фуқаролик позициясига эга, теран фикрлайдиган, мустақил дунёқарашга эга ёш лидерлар қатламини шакллантириш мақсадида агентликнинг ҳудудий филиаллари қошида 20-35 ёшли олий таълим муассасалари талабалари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритиб келаётган ёш давлат фуқаролик хизматчилари учун “Келажак лидерлари” клуби ташкил этилмоқда.

    Фарғона вилоятида ҳам “Келажак лидерлари” клуби ташкил этилди. Мен ҳам турли босқичлардан ўтиб, ушбу клуб аъзоси бўлдим. Клуб аъзоларининг “Ҳоким билан бир кун”, “Давлат фуқаролик хизматчисининг дублёри”, “Давлат хизматини ривожлантириш агентлигида бир кун” каби лойиҳаларида иштирок этиши, айниқса, ўз йўналишига мос давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига стажировка ўташлари учун бириктирилиши ёшларга янада мотивация бермоқда.

    Клуб аъзоларининг Давлат бошқарув академиясининг “Келажак лидерлари” ўқув-курсига ўқишга юборилиши, ёш истиқболли кадрлар сифатида раҳбарлик лавозимларига захирага олиниши, юқори даражадаги давлат тадбирларида иштирок этиши, шунингдек, давлат мукофотларига тавсия этилиши эса биз, ёшларга янада ғайрат-шижоат бағишламоқда.

    Куни-кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрамининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда ёшларга қарата “Мен ишонаман, сизлар замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини пухта эгаллаб, биз бошлаган ишларни муносиб давом эттирасиз. Юксак ғайрат-шижоатингиз ва фидокорона меҳнатингиз билан юртимизда Янги Ўзбекистонни – Учинчи Ренессансни бунёд этишга, албатта, қодир бўласиз”, деб таъкидладилар. Юртбошимизнинг доимий ғамхўрлиги ва яратиб бераётган шарт-шароитларидан унумли фойдаланган ҳолда, юртимиз ривожи йўлида бор куч-ғайратимизни сарфлайверамиз.

    Аброр Отабоев,

    “Келажак лидерлари” клуби аъзоси.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates