"Келажак лидерлари" махсус дастури илк битирувчиларини масъул лавозимларга тайинлаш жараёнлари бошланди

    Кейинги авлод 28 апрел 2021 2090

    Давлат хизматида янги авлод раҳбар кадрлар захирасини яратиш, ватанпарвар, ташаббускор ва фаол ёшларни давлат фуқаролик хизматига кенг жалб қилишга қаратилган “Келажак лидерлари” махсус дастурининг биринчи босқичи якунлангани ҳақида маълум қилинганди.

    Республикамизнинг турли ҳудудларидан бўлган 50 нафар номзод Дастурни муваффақиятли якунлади. Айни дамда уларнинг лавозимда ўсиш модели устида иш олиб борилмоқда ва илк натижалар ҳам маълум қилинди.

    Набиев Шаҳзод Рустам ўғли Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

    Камалов Шахбоз Усмонқул ўғли эса Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири лавозимига тайинланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates