«Келажак соати»: «Ўзбекистон ва жаҳон» мавзусида маърифат дарси бўлиб ўтди

    Таълим 29 октябр 2025 4242

    Фарғона давлат университетида Инглиз тили ва адабиёти факультети ҳамда 1-босқич магистрантлар учун «Келажак соати» доирасида навбатдаги маърифат дарси ташкил этилди.

    Дарсни университет ректори, профессор Баҳодиржон Шермуҳаммадов олиб борди.

    Маърифат дарсининг асосий мақсади — талабаларда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрни ва нуфузини чуқур англаш, глобал жараёнларда фаол ва масъулиятли фуқаролик позициясини шакллантиришдан иборат бўлди.

    Дарс давомида мустақиллик йилларида мамлакатимиз томонидан эришилган ютуқлар, Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган очиқ ва тинчликпарвар ташқи сиёсат, халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ доирасида илгари сурилаётган ташаббуслар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates