Келажак таълим муассасасига тамал тоши қўйилди

    Кейинги авлод 17 сентябр 2020 952

    Бугун пойтахтимизнинг Сергели туманида «Minerva World of Knowledge» халқаро университети қурилиши учун тамал тоши қўйилди.

    Маросимда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, «Minerva World of Knowledge» лойиҳа раҳбари Мурали Лал Жалан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.

    Тадбирда хорижий инвесторлар лойиҳа тақдимотини ҳам ўтказдилар. Маълум қилинишича, бу ерда 10 000 дан зиёд талабага мўлжалланган, хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишловчи университет қурилади.

    Асосий бино 2021 йилнинг сентябрида қуриб битказилади ва кейин 5 йил давомида бошқа кампуслари, спорт мажмуаси, кутубхонаси ва талабалар турар жойлари бунёд этилади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates