«Агар тиббиёт ходими оиласи ва фарзандларига кўпроқ вақт ажратса, ўз устида чуқурроқ ишласа, шахсий ривожланиш, касбига бўлган муҳаббат, энг муҳими, ишидаги сифат ва унум янада ошади.
Шунинг учун келгуси йил 1 апрелдан давлат тиббий муассасаларидаги ойликларни тўлиқ сақлаб қолган ҳолда иш ҳафтасини ҳозирги олти кунликдан беш кунликка ўтказамиз», – деди давлатимиз раҳбари.
Жиззах тоғларининг энг сўлим гўшаларидан бирида қад кўтарган алоҳида дам олиш маскани тиббиёт ходимлари учун туҳфа қилинади.









