KfW банкининг вакили билан учрашув

    Инвестициялар 9 июл 2021 1210

    Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг бошлиғи Шароф Раҳмонов KfW банкининг Марказий Осиёдаги минтақавий офиси раҳбари доктор Андреас Шнайдер билан видеоконференция шаклидаги учрашувда иштирок этди.

    Ўзбекистонда 1993 йилдан бери фаолият юритиб келаётган Германиянинг энг йирик банки вакили банкда ривожланаётган давлатларни тараққий эттириш ва инвестиция киритиш бўйича мақсадли дастур мавжудлигини маълум қилди. Яқинда аввалги ҳамкорликнинг икки йўналиши – соғлиқни сақлаш ва барқарор ривожланишга учинчи йўналиш – «Шаҳарларни комплекс ривожлантириш» йўналиши қўшилганини айтди. Шу сабабли, KfW банкининг вакиллари Тошкентдаги янгиланишларнинг маълум бир соҳасида кўмак кўрсатишга тайёр.

    Шароф Раҳмонов УЖКХ ва шаҳар транспорти соҳаларини такомиллаштириш, Тошкентда арзон уй-жойларни қуриш ва иш жойларини яратишга қаратилган режалар ҳақида сўзлаб берди.

    Андреас Шнайдер, ўз навбатида, амалга оширилаётган ва режалаштирилган ислоҳотларга юксак баҳо бериб, ҳар қандай танланган йўналишни, ҳатто бошқа ҳамкорлар билан параллель равишда бўлса ҳам, қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.

    Тарафлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини аниқлаб олиш учун мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates