KIA Жиззахда автомобиллар ишлаб чиқариш лойиҳасининг иккинчи босқичини бошламоқчи

    Саноат 6 июл 2022 2789

    Жорий йил 5 июлда Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков «KIA Russia&CIS» («KIA Россия ва МДҲ») Президенти Санг Гвон Джонгни қабул қилди.

    Маълумот учун: «KIA Motors» – қароргоҳи Сеул шаҳрида жойлашган энг йирик корейс автомобиль ишлаб чиқарувчилардан бири. Компания 1944 йил декабрда ташкил топган. «Hyundai Motor Group» компаниялар гуруҳига киради.

    Учрашув давомида Ўзбекистон учун автомобилсозлик саноатининг жадал ва барқарор ўсиши мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди. Бунда Ўзбекистон бозорида маҳсулотлари катта қизиқиш билан кутиб олинган «KIA Motors» билан муваффақиятли ҳамкорлик алоҳида ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан, компания раҳбарияти янги лойиҳаларни амалга ошириш ва ишлаб чиқариш линиясини кенгайтириш орқали Ўзбекистон бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлашни давом эттириш ниятида эканлигини маълум қилди.

    Жиззахдаги заводда йирик тугунли усулда автомобиль йиғиш бўйича KIA билан қўшма лойиҳанинг амалга оширилиши 2021 йилда бошланган. Биринчи босқичнинг қиймати 12,6 миллион долларни ташкил этди. Корхонада 250 мутахассис иш билан таъминланган ҳамда «KIA», «Renault» ва «Lada» автомобиллари йиғиляпти. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг машинани ташкил этади. Завод ишга туширилгандан буён 6 мингдан зиёд автомобиль ишлаб чиқарилди. «KIA»га келсак, ушбу бренднинг 8 та модели аллақачон Ўзбекистон бозорида тақдим этилган. Бироқ, учрашувда таъкидланганидек, моделлар доирасини кенгайтириш учун ҳам, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун ҳам катта имкониятлар мавжуд.

    Музокаралар чоғида лойиҳа иккинчи босқичининг ишга туширилиши йиллик ишлаб чиқариш қувватини 100 мингта автомобилгача ошириши ва 3 мингта янги иш ўрни яратиши таъкидланди. Ишлаб чиқарувчининг режаларига кўра, маҳаллийлаштириш даражаси 30 фоизга етказилади, бу автомобилларнинг нархига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, маҳаллий компаниялар билан ҳамкорликда бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

    Лойиҳанинг барча жиҳатларини муҳокама қилгандан сўнг, томонлар уни амалда татбиқ этиш бўйича навбатдаги тадбирлар тўғрисида келишиб олдилар ҳамда юзага келаётган барча масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш учун мунтазам ва конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates