Киберхавфсизлик маркази аҳолини фирибгарлар тузоғидан огоҳлантирди

    Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда Ўзбекистон Республикаси Парламенти номидан турли хабарлар тарқатилмоқда.

    ИИВ Киберхавфсизлик маркази "Депутат Ғайрат Эргашевич иш ҳақига эга бўлмаган ёки иш ҳақи республика бўйича ўртача кўрсаткичдан ўртача 3 миллион сўм кам бўлган ҳар бир фуқарога 2 000 000 сўмдан тўлов тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди! Ҳар бир фуқаро Ўзбекистон Республикаси парламенти веб-сайтига мурожаат қилиши ва 2 000 000 сўм олиши мумкин, шунчаки маълумотларингизни қолдириб, тўлов учун картани уланг!" мазмунидаги хабарлар келса, уларга асло ишонмасликни, бу хабарлар ёлғон эканидан огоҳлантирмоқда.

    "Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар. Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг!", дейилади хабарда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates