Бу ҳақда 19 сентябрь, жума куни Шимолий Кореянинг KCNA давлат ахборот агентлигига таяниб, Reuters хабар берди.
Ким Чен Ин Кумсон тактик учувчисиз ҳужум самолёти ва стратегик разведка дронининг синовларини кузатди.
У натижалардан мамнун бўлди ва дронларни янада такомиллаштириш, жумладан, сунъий интеллектдан фойдаланиш режасини тасдиқлади.
Ким Чен Ин КХДР учун ядро салоҳияти ва оддий қуролли кучларни параллел равишда ривожлантиришга чақирувчи янги ядро сиёсатини эълон қилди.
Ким Чен Ин янги ракета тизимини кўздан кечирди, деб хабар берди korrespondent.net.









