Шараф сизга, матонатли посбонлар!

    Хавфсизлик 14 январ 2021 1912

    Жорий йилнинг 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академиясида «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган «Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

    Тадбирни Академия бошлиғининг ўринбосари полковник Дилшод Тохтамурадов очиб, мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана – 14 январь «Ватан ҳимоячилари куни» ҳамда «Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 29 йиллиги» билан табриклаб, бугунги кунда юртимизда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш доирасида ҳар томонлама ривожланган, билимдон, халқига, шунингдек, Ватанга хизмат қилиш ишига содиқ ёшларни тарбиялаш бўйича кенг миқёсли ишлар амалга оширилаётгани, шубҳасиз, ана шундай тинч ва осойишта ҳаётни ҳамда тараққиётимизни асраш, уни ҳар қандай қора кучларнинг таҳдидидан муҳофаза қилишда миллий армиямизнинг ўрни беқиёс эканлигини, бу борада муҳтарам Президентимизнинг «Армия ва халқ – бир тану бир жон!» деган даъватлари ҳар бир ота-она, ҳар бир фуқаронинг қалбига, юрагига чуқур кириб бориши, амалий ҳаракатга айланиши зарур эканлигини, бу эса мамлакатимизда тинчлик, миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини кўз қорачиғидек асраш, ёш авлод ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш ҳар биримиз учун устувор вазифа ҳисобланишини алоҳида таъкидлади.

    Шундан сўнг, тадбирни бадиий қисмида таклиф этилган меҳмонлар томонидан жонажон Ватанимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

    Тадбир якунида Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғига асосан, Академиянинг бир қатор ҳарбий офицерларига навбатдаги ҳарбий унвонлар тантанали топширилди.

    — Бу йилги «Ватанпарварлик ойлиги» доирасидаги тадбирларда буюк бобомиз Жалолиддин Мангубердининг Ватан ҳимоясидаги жасорати, жангу жадаллардаги ҳарбий маҳорати бош ғоя сифатида белгиланган, — дейди Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси ўқитувчиси майор Толиб Ражабов. — Жалолиддин Мангуберди ҳарбий санъат бобида ўз даврида довруғи етти иқлимга кетган баҳодир бўлган. Бу йилги тарғибот тадбирларимизда буюк боболаримизнинг кўрсатган қаҳрамонликларини ёшлар онгига сингдириш орқали уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, ҳарбийликка қизиқтириш, юрт олдидаги фарзандлик бурчини англатишни мақсад қилганмиз.

    Фарҳоджон ХОЖАЕВ,

    Академия ўқитувчиси, капитан.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates