Кимларнинг коронавирусга чалиниш хавфи энг паст?

    Иммунолог Николай Крючковнинг таъкидлашича, баъзи кишиларнинг коронавирус билан касалланиш хавфи паст ёки нолга тенг.

    Шифокорнинг сўзларига кўра, биринчи навбатда буларга кучли туғма иммунитетга эга одамлар киради.

    “Нисбатан оз миқдордаги вирусли” дозада “бундай” иммунитет юқори нафас йўлларида ишлайди ва инфекциянинг танага кириб кетишига йўл қўймайди", деди у "КП" га берган интервьюсида.

    Яна бир тоифаси — мавсумий коронавирус инфекцияларига чалинган одамлар. Одатда, танада кучли антитаначалар ёки хотира иммун ҳужайралари сақланиб қолади ва бу ўз навбатида "ўзига хос иммунитет реакциясини" фаоллаштиради.

    Крючковнинг таъкидлашича, умуман организми кучли бўлган, тромбозга мойил бўлмаган ва иммунитети паст бўлмаган одамларни COVID-19 билан касалланиш хавфи кам. Бундай одамларда инфекция бўлса ҳам, касаллик деярли сезилмайди, дейди шифокор.

    “ГлагоL” маълумотларига кўра, етакчи тиббиёт мутахассиси, Гонконг Тиббиёт мактаби декани, профессор Габриэль Леунгнинг айтишича, янги коронавирус штамми ДНК мутациялари туфайли инфекциянинг юқумлилик даражасини 30 фоизга оширган.

    Касаллик юқтирган бир одам тўрт кишини зарарлаши мумкин, деди у. Бу “дунё ҳеч қачон кўрмаган” вируснинг оммавий равишда тарқалишига сабаб бўлади.