Кино-рассомнинг “Аёл мадҳияси” номли кўргазмаси ўтказилади

    5-11 март кунлари Ёшлар ижод саройида таниқли ўзбек рассоми, академик, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, кино-рассом Бахтиёр Назаровнинг аёлларга бағишланган “Аёл мадҳияси” номли кўргазмаси ўтказилади.

    Кўргазмада турли даврларда яшаган аёлларнинг 100 та портрети, шунингдек, массагетлар маликаси Тўмарис, Амир Темурнинг рафиқаси Бибихоним, ўзбек театри ва киноси актрисаси Лутфихоним Саримсоқова, дунёни нафақат гўзаллиги билан забт этган, балки профессионал ва ижтимоий ҳаётда ютуқларга эришган аёлларнинг ҳам портретлари ўрин олган.

    Кўргазманинг барча портретлари “Дунё аёллари” туркуми остида бирлаштирилган.

    Бахтиёр Назаров “Шум бола”, “Уч қиролнинг жанги”, “Йигитча сени кутамиз”, “Оловли ноғоралар” каби кўплаб ўзбек ва жаҳон классикасига айланган фильмларнинг рассоми ҳамдир. У 1971 йилдан буён кенг қамровлилиги билан ажралиб турадиган аёллар портретлари тўплами устида ишламоқда.

    Кўргазмада Бахтиёр Назаровнинг “Аёл мадҳияси” альбом-каталогининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтади. Бундан ташқари, меҳмонларни буюк ўзбек рассоми Бахтиёр Назаров ижодига бағишланган “Фильм чизаётган мусаввир” ҳужжатли фильмининг премьераси кутмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, "Ўзбеккино" МА мазкур кўргазма ташкилотчиларидан бири ҳисобланади.

    “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates