KinoDocOuzbékistan лабораториясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

    Маданият 25 ноябр 2020 1425

    Ўзбекистон Миллий кинокомиссиясида KinoDocOuzbékistan лабораториясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Ўзбекистоннинг ёш ва шижоатли кино ижодкорлари учун креатив сценарийлар, режиссуралар яратиш, ижодий ҳужжатли фильмларни амалга ошириш бўйича мазкур лаборатория 2020 йилнинг 23 ноябридан 18 декабрига қадар ўтказилади. Франциялик ҳужжатли фильмлар режиссёри, IVA Company вакили Жаноб Люк Товен Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабалари учун уч босқичдан иборат онлайн ўқув-семинар ўтказади.

    Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси раҳбари Жаноб Брис Рокфёй ўз нутқида кинематография соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва хорижий тажриба кўмагида ёш мутахассислар лойиҳаларини илгари суриш муҳимлигини таъкидлади.

    «Ўзбеккино» МА Бош директори Фирдавс Абдухoлиқов грантлар ажратиш ва суратга олиш учун техник кўмак кўрсатиш орқали ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
    Таъкидлаш керакки, очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Франциядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев виртуал иштирок этди ва ўз навбатида кинематография соҳасида амалга оширилган, Францияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам катта муваффақият қозонган лойиҳаларни эслаб ўтди.

    Люк Товен 2019 йилда Ўзбекистонга ташриф буюриб институт ва Focus санъат мактаби ўқувчилари учун маҳорат дарсларини ўтказган эди. Унинг Ўзбекистонга илк ташрифи натижасида иштирокчилар бир нечта қисқа ҳужжатли фильмларни суратга туширишга муваффақ бўлишди. Бир нечта кинофестивалларда ғолибликни қўлга киритган Саидаълохон Маъсудхоновнинг «Лариса» фильми ҳам шулар жумласидан.
    Очилиш маросими якунида кинематография ва ёшлар сиёсати соҳасида Франция - Ўзбекистон лойиҳаларини ривожлантиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Хусусан, улар биргаликда кино ишлаб чиқаришни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

    “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates