Кир машинангиз тез ишдан чиқаётган бўлса...

    Кир ювадиган машина ичида нам кирларни қолдирманг, кир ювиш кукун солинадиган контейнерни ювиб, тозалаб туринг, барабан резинкасини артишни ҳам унутманг. Бу моғор босиши ва ёмон ҳид пайдо бўлишининг олдини олади.

    Уй-рўзғор буюмлари орасида энг кўп ишимиз тушадигани кир ювиш машинаси, десак хато бўлмайди. Кўп ишлатганимиздан тез ишдан чиқадиган маиший техника ҳам шу кир машинаси бўлади. Аммо унинг ишдан чиқишига аксарият ҳолларда болажонларнинг кичкина пайпоқлари ва бошқа майда нарсалар сабаб бўлганини ҳаёлимизга ҳам келтирмаймиз.

    Хўш, бунинг учун нима қилишимиз керак?

    Кийимлар барабанга тиқилиб қолмаслиги учун уларни аввал махсус тўрли қопларга кейин эса машина ичига солиш даркор.

    Шунингдек, либосларни кир машинага солишдан аввал чўнтакларини текшириб кўришни ҳам унутмаслик керак. Майда деталлар, сақич ёки шунга ўхшаш бошқа нарсалар кир машинасининг ичига тушиб қолмаслигига эса жиддий эътибор қаратсак, машинанинг ишдан чиқиш хавфини камайтирган бўламиз.

    Бирданига кўп кир солиш ҳам ярамайди. Бундай ҳолда кийим тоза ювилмайди ва мато йиртилиши, титилиши мумкин.

    Машинанинг ички қисмларини тозалаш муҳим, аммо бундай воситалардан керагидан ортиқ фойдаланмаслик керак. Таркибида кимёвий моддалар бисёр бўлгани учун уларни ҳаддан ташқари кўп ишлатиш техниканинг муддатидан аввал бузилишига олиб келади.

    Кир ювадиган машина ичида нам кирларни қолдирманг, кир ювиш кукун солинадиган контейнерни ювиб, тозалаб туринг, барабан резинкасини артишни ҳам унутманг. Бу моғор босиши ва ёмон ҳид пайдо бўлишининг олдини олади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates