“Китоб карвони” Қорақалпоғистонда

    Карвон жаҳон ва миллий адабиётимиз дурдоналаридан иборат ўзбек, қорақалпоқ тилидаги 5000 дан ортиқ нусxадаги китобларни ўз ичига олган

    Мана, бир неча кундирки, Қорақалпоғистон Республикасида “Маънавият фестивали” доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Тадбирлар доирасида республиканинг барча туманларига “Китоб карвони” кириб келди.

    Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида аҳолида китобхонлик маданиятини ошириш, ёш авлодни мутолаага бўлган меҳрини юксалтириш мақсадида жаҳон ва миллий адабиётимиз дурдоналаридан иборат ўзбек, қорақалпоқ тилидаги 5 000 дан ортиқ нусxадаги китобларни ўз ичига олган “Китоб карвони” Нукус шаҳридан туманларга йўл олди.

    Ушбу китоблар аҳолининг барча қатламларини таъминлаш мақсадида мактаблар, маҳаллалардаги кутубхоналарга бепул тарқатилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates