Сурхондарёда “Ўзбекистон анорчилар куни” республика фестивали ўтказилди

    Сурхондарё вилояти Шеробод туманида “Ўзбекистон анорчилар куни” республика фестивали ўтказилди.

    Европа Иттифоқи комиссияси, Жаҳон банки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон анорчилар ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда хорижлик ва маҳаллий мутахассислар, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан анор етиштирувчилар иштирок этди.

    Шеробод туманидаги “Sherobod Anor Impex” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида мамлакатимизда етиштириладиган анор кўргазмаларини ташкил этилди.

    Фестиваль кун тартибидан кўпгина қизиқарли тадбирлар ўрин олди. Улар орасида кўргазма ва анор майдонлари бўйлаб экскурсиялар, дегустация жараёнлари, анорни қайта ишлаш корхонасига саёҳат, семинарлар ҳамда танловлар ва совринли ўйинлар бўлди.

    Фестивалда Халқаро молия ташкилотлари ва Озарбайжон, Туркия, Корея, Хитой, Тожикистон, Афғонистон ва Эрон каби хорижий мамлакатлар вакиллари ҳам қатнашди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates