Китобхонлик ўлмайди

    Китоб мутолааси рағбатлантириладиган ажойиб ва ғаройиб даврларда яшаяпмиз.

    Буюк аждодларимизнинг нодир мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида бу йил республикамизда тўртинчи бор “Ёш китобхон” кўрик-танловига старт берилган эди.

    Шу йилнинг 25 февраль куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳри бошқармаси ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳамкорлигида танловнинг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Ундада жами 10–14, 15–19, 20–30 ёш тоифасида 29 нафар китобхон “Буюк мутафаккир ва адиб”, “Бадиий асарлар билимдони” ва “Эркин мавзу” каби шартлар бўйича беллашди.

    Танлов натижаларига кўра, 10–14 ёш тоифасида Асал Равшанова, 15–19 ёшлилар орасида Мафтуна Умарова, 20–30 ёшлилар ўртасида Достон Тожиев ғолиб топилди ва танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

    Ҳасан АБДУНАЗАРОВ

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates