Кўкдала туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди

    Ташвишли хабар 28 ноябр 2022 1930

    "Labo" автомобилининг юкхонасида бўлган икки нафар йўловчилар оғир тан жароғатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

    2022 йил 12 ноябрь куни соат 09:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани, Тошли МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-87 автомобиль йўлининг 46-километрида 1986 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Ш. "Labo" русумли автомобилнинг юкхонасида одам ташиш қоидаларини бузган ҳолда йўловчилар миндириб ҳаракатланаётган вақтда ёқилғиси тугаб транспорт воситаси секинлашган.

    Ҳайдовчи автомобилни йўл четига олиб чиқаётган вақтда ушбу йўналишда, ортидан ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Ғ.Т. "Isuzu" русумли автомобилда йўл четига ҳаракатланаётган "Labo"нинг айнан одамлар миниб олган қисмига қаттиқ зарб билан тўқнашган ва иккала юк автомобиллари йўл четига ағдарилган.

    ЙТҲ натижасида, "Labo" автомобилининг юкхонасида бўлган икки нафар йўловчилар оғир тан жароғатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, беш нафар йўловчилар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

    Мазкур ЙТҲ юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-модда 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates