Кўкдаладаги тўполон. Туман ҳокимлиги қўшимча маълумот берди

    Кўкдала тумани ҳокимлиги ҳоким кубоги пайтида содир бўлган тўполон масаласида муносабат билдириб, вазиятга аниқлик киритди.

    "Мазкур видеотасвир аслида Кўкдала туманида эмас, аввалроқ Қамаши туманида ташкил этилган маҳаллий футбол ўйинларидан биридаги жанжал видеоси бўлиб, буни Кўкдала туманидаги "Ҳоким кубоги" ўйинларидаги ҳолатга умуман алоқаси йўқ. Ижтимоий тармоқ фаолларидан маълумот тарқатаётганда аниқлик киритиб кейин тарқатишларини сўраган бўлар эдик", дейилади хабарда.

    Таъкидланишича, Кўкдала туманидаги "Ҳоким кубоги" футбол ўйинида бўлган норозилик акс этган ҳолат бўйича эса ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув натижаларига кўра, ушбу ҳолат юзасидан жабрланган ва жароҳатланганлар йўқ.

    Ҳолат тегишли ташкилотлар назоратига олинган бўлиб, тез орада қўшимча маълумот берилиши маълуи қилинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates