Коллеж ва техникумларда ўқув жараёнини бошлаш учун сўровномалар ўтказилади

    Таълим 25 ноябр 2020 754

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан коллеж ва техникумларда ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш мақсадида ўқувчилар ва уларнинг ота-она (васий)лари ўртасида сўровнома ўтказилиши белгиланди.

    Бунда коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилингандан сўнг фарзандлари ўқишга кирган ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида ўқув жараёнини бошлаш муддати ва шаклини белгилаш бўйича сўровнома ўтказилади.

    Янги ўқув йилини анъанавий тарзда бошлашга тайёр бўлган коллеж ва техникумларда ўқув жараёнини бошлаш масаласи туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгаши муҳокамасидан ўтказилади.

    Коллеж ва техникумларда СанПиН талаблари бажарилган тақдирда ҳамда ота-оналар ва депутатлардан ижобий хулосалар олингандан сўнг, ўқув жараёнлари анъанавий шаклда ташкил этилади.

    Маълумот учун, ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ, 2020 йил 20 ноябрдан 30 ноябрга (шу куни ҳам) қадар коллеж ва техникумларга саралаш имтиҳонлари ўтказилади.

    Коллеж ва техникумларнинг 178 тасида тест синовлари, 176 тасида эса ёзма имтиҳон шаклида, спорт соҳасидаги коллеж ва техникумларда касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates