"Кўлобод"даги мактаб филиали янгидан бунёд этилмоқда

    Таълим 5 май 2021 4243

    Шофиркон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби "Дўрмон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган. Айни пайтда бу ерда 638 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

    "Кўлобод" қишлоғида мактабнинг кичиккина филиали ҳам бор. Бу филиал 1975 йилда шийпон сифатида барпо этилган бўлиб, кейинчалик зарурат тақозоси билан мактаб биносига мослаштирилган. Асосий бинодан тўрт ярим километр узоқликда жойлашган мазкур бинода айни пайтда 30 нафар бошланғич синф ўқувчилари таълим олишяпти.

    Бинода ўқиш учун қулай шароитларнинг етарли эмаслиги кўпдан буён ота-оналарни ташвишга солар, фарзандларининг замонавий, ҳар томонлама тўкис гўшада таҳсил олиши кўнгилларида армон бўлиб келарди.

    Машинаси, имконияти бўлган ота-оналар гарчанд узоқ бўлса-да, фарзандларини бош бинода ўқитишга ҳаракат қилишарди. Aммо моддий имконияти чекланган оилаларнинг фарзандлари ана шу мослаштирилган бинода ўқишга мажбур эдилар.

    Мактабнинг вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алиев томонидан оталиққа олиниб, "Кўлобод"даги филиал биносини янгидан қуриш борасида кўрсатган ташаббуси бу кемтикликларнинг ўрнини тўлдириб, ота-оналарнинг кўп йиллик орзуларини рўёбга чиқарадиган бўлди.

    — Замонавий типдаги 80 ўринли ушбу мактаб филиалининг янгидан бунёд этилиши ўқувчи-ёшлар, уларнинг ота-оналари, бу ерда фаолият олиб бораётган педагоглар учун чинакам қувончли воқеа бўлди, – дейди мактаб директори Дилафрўз Аҳмедова. — Ушбу зиё маскани қурилиши учун вилоят ИИБ ва туман ҳокимлиги томонидан 1 миллиард 171 миллион 308 минг сўм маблағ ажратилган бўлиб, айни пайтда қурилиш ишлари жадал бошлаб юборилган.

    Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Бухоро вилоятидаги 14 та умумтаълим мактаби Ички ишлар бошқармаси томонидан оталиққа олиниб, айни пайтда мазкур мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш, улар орасида ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг келиб чиқишини олдини олиш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

    Вилоят Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates