Колумбия Президенти кемага қилинган ҳужумдан сўнг барча исроиллик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборади

    Колумбия Президенти Густаво Петро Ғазо секторига гуманитар ёрдам олиб кетаётган “Сумуд” флотилия кемасига қилинган ҳужум ортидан Исроил билан эркин савдо шартномасини бекор қилганини X ижтимоий тармоғи орқали маълум қилди.

    “Агар бу маълумот тўғри бўлса, бу [Исроил Бош вазири Биньямин] Нетаньяхунинг янги халқаро жиноятини ифодалайди. Халқаро сувларда Фаластинга гуманитар ёрдам етказаётган икки Колумбия фуқароси (улар флотилия кемаларида бўлган) қўлга олинди”, деб ёзди давлат раҳбари.

    У Колумбия Ташқи ишлар вазирлигини “барча тегишли даъволарни киритишга” чақирди ва халқаро ҳуқуқшуносларни мамлакатга ёрдам беришга таклиф қилди. Шунингдек, у барча исроиллик дипломатлар мамлакатни тарк этишини айтди.

    1 октябрь оқшомида Исроилнинг 20 дан ортиқ ҳарбий кемалари “Сумуд” флотилиясини ўраб олиб, унинг йўналишини ўзгартиришни ва жанговар ҳудуддан узоқлашишни талаб қилди. Кема экипажлари ва фаоллари, жумладан, швед экология фаоли Грета Тунберг ҳам кеманинг эгаллаб олинишига тайёргарлик кўра бошлади, шундан сўнг улар билан видео алоқа узилиб қолди, деб хабар берди gazeta.ru.

    Al Jazeeraнинг хабар беришича, Исроил ҳукумати флотилияни провокацияга уринишда айблаган. Дастлабки маълумотларга кўра, флотилиянинг иккита флагман кемаси – “Альма” ва “Сириус” қўлга олинган.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates