"Кўмир ўғрилари" аниқланди

    300,5 тонна кўмирни бошқа шахсларга бозор нархида сотган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Унда “K.t.” МЧЖ Фарғона вилояти филиали Сўх кўмир омбори мудири У.А. ва бошқалар тумандаги 7 та МФЙ учун ажратилган кўмирни гўёки аҳолига етказиб берилгани ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жами 300,5 тонна кўмирни бошқа шахсларга бозор нархида сотгани аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates