Конституция демократия ва инсонпарварлик учун курашнинг мевасидир

    Бош Қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг устувор мақсади ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, кафолатларини таъминлашга қаратилган.

    Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, қабул қилинаётган фармон ва қонунларда инсон шаъни, эътиқод эркинлиги, ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий мезон сифатида қаралади.

    Жумладан, Бош Қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг устувор мақсади ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, кафолатларини таъминлашга қаратилган.

    Конституция – виждон ва эътиқод эркинлигини ўзида мужассам этган, юртимизда истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тенглигини таъминловчи, мамлакат тараққиётини ёрқин намоён этувчи асосий ҳужжат, бахтимиз қомуси, халқимизнинг ору номуси, диний бағрикенглигимиз ифодаси ҳисобланади. Чунки, унинг ҳар бир моддаси, ҳар бир бўлимида халқаро ҳуқуқ меъёрлари, миллий бағрикенглик тамойиллари акс этиб туради.

    Жумладан, Бош Қомусимизнинг 18-моддасида бу мустаҳкам асос қилиб белгилаб қўйилган: “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

    Шунингдек, демократик, ҳуқуқий давлат ва замонавий жамият қуришнинг ҳамда улар ривожанишининг зарурий шартларидан бири бу – Конституцион бурчдир. Барча илғор давлатлар конституцияларида фуқароларнинг бурчларига алоҳида ўрин ажратилган. Мустақил Ўзбекистон ўз Конституциясида фуқаролар бурчларини белгилашда ўз тарихий хусусиятларига ва илғор мамлакатлар тажрибасига суянади.

    Конституцион бурч – Ўзбекистон фуқароларининг Конституцияда белгилаб қўйилган, фуқароларнинг бажарилиши шарт бўлган мажбуриятларидир.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар;

    Барча фуқаролар конституцияда белгилаб қўйилган бурчларни бажарадилар;

    Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб-асрашга мажбурдирлар;

    Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир;

    Фуқаролар атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар;

    Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар;

    Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш мамлакатнинг ҳар бир фуқаросининг муқаддас бурчидир;

    Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда, ҳарбий ва муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

    Конституцион бурчлардан ташқари, ноконституцион бурчлар ҳам бор (ота-она ва ёши катта кексаларга нисбатан ҳурмат, фарзандларга ғамҳўрлик, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя этиш ва ҳоказолар).

    Конституция мустақиллик, тенглик, демократия ва инсонпарварлик учун курашнинг мевасидир.

    Руслан Рустамов,

    Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят

    бошқармаси масъул ходими

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates