Кооператив раҳбарлари субсидия маблағларини талон-торож қилган

    Субсидия маблағи 56 нафар фуқарони иш билан таъминлаш учун ажратилган эди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тупроққалъа туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.M.”, “T.S.” ва “W.N.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбарлари ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари билан тил бириктириб, 56 нафар фуқарони иш билан таъминлаш учун ажратилган 144,9 млн сўм субсидия маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates