Кўп йиллик муаммо ечим топди

    Мамлакатимизда 10 июн 2020 2027

    Қирқволида қишлоғи умумий қиймати 6 500 000 (олти миллион беш юз минг) сўмлик ТП-63 кВА русумли янги ток тақсимлагич билан таъминланди.

    Бағдод тумани Қирқволида қишлоғида истиқомат қилувчи Ш.Азизов ва З.Мирзаакбаровнинг туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига электр энергиясидан шикоят қилиб мурожаат йўллади. Унга кўра аҳоли хонадонларига хизмат кўрсатувчи трансформатор нимстанцияси (ТП) кўздан кечирилганда, унда кўп маротаба таъмирлаш ишлари ўтказилгани билиниб турарди.

    Аҳолининг айтишига қараганда, мазкур ТП бир неча марта ҳашар йўли билан ҳам таъмирлатилган экан. Бир иккита уяли алоқа компанияларининг антенналари ҳам ана шу линиядан қувват олиши эса, ҳудудда муайян вақтларда алоқа сифатининг талаб даражасида бўлишига ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатмай қолмаган, албатта.

    Мурожаатни ўрганиб чиқиш давомида, туман электр таъминоти корхонаси ва туман истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиш жамиятининг биргаликдаги саъй-ҳаракати натижасида Қирқволида қишлоғи умумий қиймати 6 500 000 (олти миллион беш юз минг) сўмлик ТП-63 кВА русумли янги ток тақсимлагич билан таъминланди.

    Ҳудуд аҳолиси кўп йиллик муаммони бартараф этилганидан мамнун ҳолда туман жамияти ва бошқа масъул идоралар вакилларига ўз миннатдорчиликларини изхор қилди.


    Дилором Мирзаева,

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
    ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
    ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates