“Korean and Migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ масъулларига оид жиноят иши бўйича расмий баёнот берилди

    Хавфсизлик 28 сентябр 2020 518

    Олий суд ахборот хизмати хабарига кўра, 14 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида  “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ директори ва бошқаларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинган.

    Суд ҳукмига кўра, судланувчилардан солидар тартибда жабрланувчилар фойдасига жами 19 551 004 674 сўм моддий зарар ундириш, Ўзбекистон Республикаси ИИВ депозит рақамига топширилган жами 7 831 973 502 сўм пул маблағлари ва 573 856 519,6 сўмлик хатланган мол-мулклар етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплашга қаратиш белгиланган.

    Даслабки тергов органи томонидан 2 372 нафар фуқароларнинг жами 24,2 млрд. сўм пул маблағлари фирибгарлик йўли билан кўлга киритганлик кўрсатилган бўлиб, жиноят иши қўзғатилгунга қадар 2,95 млрд. сўм жабрланувчиларга қопланган ва суд жараёнида айрим жабрланувчилар даъводан воз кечишган.

    Бугунги кунда жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2020 йил 14 сентябрдаги ҳукми қонуний кучга кирмаганлиги сабабли ижрога қаратилмаган.

    Ушбу ҳукм устидан судланувчи М. Алиқулов ва Х. Турдиев, адвокат М. Абудухаликов, фуқаровий даъвогар Ж. Норходжаев томонидан апелляция тартибида шикоятлар ҳамда Яккасарой туман прокурори томонидан протест келиб тушган бўлиб, мазкур шикоятлар ва протест жиноят иши ҳужжатлари билан бирга жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияда кўриб чиқилиши учун расмийлаштирилмоқда.

    Бугун, 28 сентябрь куни соат 14.30 да жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида (Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 62 уй) ушбу жиноят иши доирасида жабрланувчи сифатида ўтаётган шахслар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун махсус брифинг ташкил этилиб, унда мазкур жиноят иши юзасидан жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни ундириш муддати ва тартиби бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates