Учрашувда Корея аэрокосмик университети билан ҳамкорликда фуқаро авиацияси соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.
Дастлаб учрашувда транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов мамлакатимизда авиация бозорини либераллаштириш ва рақобатни ривожлантириш мақсадида фуқаро авиацияси тизимида олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди. Ушбу жараёнда эса юқори малакали мутахассисларга бўлган талаб кун сайин ортиб бораётгани ва соҳа учун профессионал кадрларни тайёрлаш долзарб аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.
Ўз навбатида Корея аэрокосмик университети ректори Ху Хи Ёнг мамлакат фуқаро авиация соҳаси учун кадрлар тайёрлаш йўналишида ўзаро ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли эканлигини қайд этди.
Учрашув якунида томонлар муҳокама этилган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олдилар, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.