Корея билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантирилади

    Бизнес 29 декабр 2022 1582

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Кудратов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси ишчи гуруҳи Корея Республикасига ташриф буюрди.

    Ташриф доирасида Кореянинг Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Эксимбанки раҳбарияти билан учрашувлар, шунингдек, Кореянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан давра суҳбати ва алоҳида икки томонлама музокаралар ўтказилди.

    «Катталар учун кўп тармоқли клиника қуриш», «Тиббиёт университетини ташкил этиш», «Онкологик клиника қуриш», шунингдек, «Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластерини яратиш» каби йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш масалалари юзасидан келишиб олинди.

    Корея Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Чу Кюнг Хонинг 2023 йил бошида Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

    Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги билан Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар бўйича Ўзбекистон-Корея технологик марказини яратиш лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш масаласи муҳокама этилди. Ушбу мақсадлар учун Корея томони Ўзбекистонда ноёб ва рангли металларни қазиб олиш ва қайта ишлашга Корея компанияларидан сармоя жалб этишга қаратилган янги саноат лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун 12 миллион доллар миқдорида қўшимча грант ажратяпти.

    Шунингдек, Корея томони ўзбек узум ва полиз маҳсулотларини Корея бозорига етказиб бериш учун фитосанитария рухсатномаларини беришга тайёрлигини билдирди. Бугунги кунга қадар Корея 43 турдаги ўзбек мева-сабзавот ва қуритилган меваларни етказиб беришга рухсат берган.

    23 компания вакиллари иштирок этган давра суҳбати ва G2B форматидаги учрашувларида энергетика ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасида Daewoo Engineering and Construction, кимё саноатида Hanwha Corporation, DL E&C компанияси билан сув таъминоти бўйича, SH Energy & Chemical билан электромобиллар учун зарядловчи қурилмалар ишлаб чиқариш бўйича, шунингдек, Samsung Madison ва I-Sense компаниялари билан тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш бўйича қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

    Алоҳида тартибда банк-молия соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди, хусусан, Ўзбекистонда Kyongnam Bank филиалини очиш бўйича келишувга эришилди.

    Ташриф якунлари бўйича кореялик ҳамкорлар билан эришилган барча келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича тегишли «Йўл харитаси» тасдиқланди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates