Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси вице-президенти «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

    Воқеа-ҳодисалар 17 декабр 2021 1023

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги №ПФ-6303-сонли Фармонига мувофиқ, Корея - Ўзбекистон бизнес уюшмаси (КЎБУ) вице-президенти Ким Чанг Кеон Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида икки томонлама алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

    Фахрий мукофот 16 декабрда Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков томонидан топширилди.

    Тақдирлаш маросимида орден икки мамлакатнинг кўп қиррали ҳамкорлигини чуқурлаштириш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, шунингдек, фан-техника, маданият ва гуманитар соҳалардаги муносабатларни фаоллаштириш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда Корея ва Ўзбекистон халқлари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қўшилаётган улкан ҳиссанинг юксак эътирофи сифатида топширилаётганлиги таъкидланди.

    Ким Чанг Кеон Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигини ривожлантиришдаги роли юқори баҳолангани учун миннатдорлик билдириб, ушбу мукофот Ассоциация фаолиятини янада фаоллаштиришга рағбат бўлиб хизмат қилишини, шунингдек, келишилган дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш ва икки мамлакат ишбилармон доираларини ўзаро янада яқинлаштиришга қаратилган янги ташаббуслар устида биргаликда иш олиб боришга содиқлигини таъкидлади, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates