Корея Республикаси билан икки томонлама молиявий-техник ҳамкорлик доирасида қўшма лойиҳаларни амалга оширилиши муҳокама қилинди

    Инвестициялар 21 июл 2022 831

    Жорий йил 20 июлда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Республикаси билан молиявий-техник ҳамкорликни муҳокама қилишга бағишланган анъанавий йиллик мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда Корея Республикаси томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Эксимбанк вакиллари иштирок этди.

    Бугунги кунда соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва кимё саноати соҳасида Корея Республикасининг узоқ муддатли имтиёзли кредитлари ҳисобидан молиялаштириладиган умумий қиймати 548 миллион доллардан ортиқ бешта лойиҳани ҳаётга жорий этиш бўйича фаол саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти.

    Учрашув чоғида Корея Республикаси билан Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати кўриб чиқилди.

    Хусусан, 2022 йилга мўлжалланган 383 миллион долларлик «Тиббий кластерни яратиш» ҳамда қиймати 198,6 миллион долларга тенг бўлган «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-тадқиқот ва ўқув компонентларини яратиш» каби устувор лойиҳалар бўйича навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди.

    Шунингдек, томонлар қарз битимларини имзолашдан олдинги тартиботларни соддалаштириш имкониятларини муҳокама қилдилар ҳамда минтақавий автомобиль ва темир йўл қатновларини ривожлантириш ва соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш каби ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар.

    Мулоқот якунида 2022-2024 йилларга мўлжалланган истиқболли лойиҳалар рўйхати келишиб олинди, шунингдек уларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates