Корея Республикаси Президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

    Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль рафиқаси ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

    Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан танишди.

    Ватанимизнинг 3 минг йиллик тарихида юз берган энг муҳим воқеаларни, буюк саркарда ва жаҳонгирлар, аллома ва мутафаккирлар, жадид боболаримизнинг ўлмас сиймоларини ва бошқаларни ўзида ифода этган ушбу мажмуа Корея делегациясида катта таассурот қолдирди.

    Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизга ташриф буюраётган меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бунёд этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates