Кореяда BIXPO-2022 халқаро энергетика кўргазмаси ўз ишини бошлади

    Бугун, 2 ноябрда Корея Республикасининг Гванжу шаҳрида «Bitgaram International Expo of Electric Power Technology/BIXPO-2022» халқаро энергетика кўргазма ва конференцияси ўз ишини бошлади.

    Мазкур тадбир Кореянинг йирик электр энергетика компанияси – «Korea Electric Power Corporation» (KEPCO) томонидан ўтказиляпти. Унда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларидан келган энергетика компаниялари қатори Ўзбекистон Энергетика вазирлиги делегацияси ҳам иштирок этяпти.

    Кўргазма углерод нейтраллиги ва энергия хавфсизлиги масалаларига бағишланган бўлиб, унда бир қатор масалалар, хусусан электр энергияси қувватларини оширишда яшил энергетиканинг улушини кўпайтириш, энг замонавий энергия тежовчи қурилмаларни жорий этиш, энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, бунинг натижасида атмосферага зарарли чиқиндилар чиқишини олдини олиш каби муҳим масалалар илгари суриляпти.

    Кўргазма доирасида бугун куннинг иккинчи ярмида Энергетика вазирлиги делегацияси ва KEPCO компанияси президенти билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates